Беруний тажрибаси ўрганишга муносиб

16:30 - 11.03.2021

4

Қорақалпоғистонда 30 ёшдан ошган аёллар сони 368 564нафар, шундан 24519 нафари «Аёллар дафтари»га киритилган. Республика прокурорига бириктирилган 2-секторда 30 ёшдан ошган аёллар сони 108 180нафарни ташкил қилиб, шундан 6982 таси «Аёллар дафтари»га киритилган.

Тажриба сифатида Беруний туманининг ҳар бир маҳалласида «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам кўрсатиш мақсадида «Меҳнат инспектори ёрдамчиси» лавозими жорий этилди.

Шунингдек, ҳудуддаги поликлиникалар ва тиббий пунктларда «Аёллар маслаҳатхонаси», «Қизлар саломатлик маркази» ишлаб турибди.

Бугунги кундадафтарга киритилган 1291 нафар хотин-қизга ёрдам кўрсатилиб, 302нафарининг бандлиги таъминланди. 95нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди ва тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларига кредит ажратилиши таъминланди. Шунингдек, боқувчисини  йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногирон, ногирон фарзанди бўлган аёлларга моддий ёрдам берилди. Прокуратра ходимларининг ёрдами билан 67 та тикув цехи ташкил этилиб, 669 та иш ўрни яратилди. Масалан, Тахтакўпир туманидаги тикувчиликка ихтисослашган «Barno-tekstil-plyus» МЧЖга 226 млн. сўмлик 64 та тикув машинаси олиб келинди ва 120 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Яна бир мисол: Амударё тумани Юқориқишлоқ маҳалласида яшовчи Т.Юсуповага тикувчилик цехи ташкил қилишга кўмаклашилгани натижасида 15 нафар аёл ишли бўлди.

Оғир вазиятга тушиб қолган, ногирон, камбағал, фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган 14 аёлга прокурорларнинг ёрдами билан уйқуриб берилди.

Прокуратура органлари томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган назорат тадбирлари давомида айрим қонунбузилишлар ҳам аниқланди ва жазо муқаррарлиги таъминланди.