Маҳалла чирой очмоқда
13:04 - 11.03.2021
8
Хоразм вилояти прокуратураси ташаббуси билан Янгибозор туманидаги Дўстлик маҳалласида «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида қатор ишлар қилиниши режалаштирилган. Маҳаллада ўтказилган учрашув ҳам ана шулардан бири. Унда вилоят прокурори Ботир Қудратхўжаев, туман ҳокими Ўктам Қурбонов, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Маҳаллада жами 5 км йўл, 700 метр газ қувури таъмирланади. 3 км қисми текширилади, 1,2 км қисми бўялади, 48 та газ тақсимлаш мосламасини техник тафтишдан ўтказилади, 505 та хонадонга электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилади.
Шу куннинг ўзида ички кўчаларга тош тўшаш, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарялиқ канали ва 1,2 км мелиорация тармоғини тозалаш ҳамда атрофини ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Шу билан бирга маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1,4 км узунликдаги электр узатиш тармоғи реконструкция қилинади ҳамда трансформатор пункти янгиланади. 15 км узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилади. Дастур доирасида маҳаллада 6 та спорт-соғломлаштириш объекти барпо этилади. Таъмирталаб кўча ва йўлакларга тош ётқизилмоқда, чироқлар ўрнатилмоқда. Камбағал оилаларнинг томорқасини экин экишга тайёрлаш ҳамда ногиронлар, назоратга олинган беморлар ва 60-70 ёшдан ошган пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда соғломлаштиришга қаратилган тадбирлари амалга оширилаяпти.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
8
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193