«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун

14:30 - 09.03.2021

66

18.02.2021

Қонун Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган.

1. Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига 3 та янги институт киритилди:

  • кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш;
  • дастлабки эшитув;
  • айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув.
  • Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш гувоҳ
    ва жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш бўлиб, у кодексда назарда тутилган суд муҳокамаси қоидаларига кўра суд томонидан амалга оширилади (ЖПКнинг 1211-моддаси).

Гувоҳни, жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) объектив
сабабларга кўра (Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетиши, уларда жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касаллик мавжудлиги) ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин (ЖПКнинг 1212-моддаси).

ЖПК кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга оид янги
1211-1215-моддалар билан тўлдирилди.

  1. Дастлабки эшитув – жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш, тугатиш, ЖПКда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш, жиноят ишини айблов далолатномаси, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш, номақбул далилларни чиқариб ташлаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда суд тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят иши бўйича дастабки эшитув ўтказади (ЖПКнинг 4053-моддаси).

Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги дастлабки эшитув бошланган кундан эътиборан 10 суткадан ошмаслиги лозим.

ЖПК дастлабки эшитув институтига оид янги 4052-40515-моддалар билан тўлдирилди.

III. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув – жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир (ЖПКнинг 5861-моддаси).

Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда тузилади:

 гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса;

 илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда қатнашаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашув ўтказилганидан кейин берилган бўлса;

 гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса.

ЖПК айбга иқрорлик институтига оид янги 5861-58610-моддалар билан тўлдирилди.

2. Шахсни ушлаб туриш муддати у амалда ушланган вақтдан, яъни унинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқлари реал чекланган вақтдан бошлаб ҳисобланиши белгиланди (ЖПКнинг 226-моддаси).

3. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган қўшимча 4 та ҳолат:

  • суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишлар;
  • ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар;
  • шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётган ҳоллар;
  • айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар.

4. Исбот қилишда қуйидагилар тақиқланди:

  • шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш;
  • шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, бундан экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллар мустасно;
  • шахсга унинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатув олиш;
  • ушланган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;
  • мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва (ёки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.

5. Шахс ушланган ёки уни жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири якунланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунга қадар унинг ҳимоячи билан холи учрашиши таъминланиши, бу ҳақда баённома тузилиши белгиланди.

6. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш мазкур жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилиши мустаҳкамланди.

7. Айрим моддалар бўйича терговга тегишлилик масаласи қайта кўриб чиқилди. Жумладан, қуйидаги жиноятларни прокуратура органлари тергов қилиши белгиланди:

  • вояга етмаганлар содир этган қасддан одам ўлдириш жинояти (ЖКнинг 97-моддаси);
  • одам ўғирлаш (ЖКнинг 137-моддаси);
  • бюджет ва смета-штат интизомини бузиш (ЖКнинг 1841-моддаси);
  • давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (ЖКнинг 213-моддаси);
  • давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши (ЖКнинг 214-моддаси);
  • қамоқдан ёки қўриқловдаги сақлаш жойидан қочиш
    (ЖКнинг 222-моддаси);
  • далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) (ЖКнинг
    2301-моддаси)
    ;
  • тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш (қалбакилаштириш) (ЖКнинг 2302-моддаси).