Боласини унутганни қонун албатта топади
12:00 - 09.03.2021
9
Мажбурий ижро бюроси Жондор тумани бўлими биносида суд ва прокуратура ҳамкорлигида алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган фуқароларнинг қилмиши сайёр суд тартибида кўриб чиқилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 2001 йил 19 июндаги ижро ҳужжатига асосан Салим Халилов икки фарзанди вояга етгунига қадар 3 йилу 7 ой учун ҳисобланган 41,6 млн. сўм алиментни икки ойдан ортиқ муддат мобайнида ундирувчи Лола Ҳусеновага тўлашдан бўйин товлаб келган.
Сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Жондор тумани суди томонидан С.Халиловга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шу куни суднинг қарорлари билан М.Ж. икки фарзандига 7 ой учун 21,9 млн. сўм, Т.Н бир фарзанди учун 28 ой мобайнида 17,1 млн. сўм, А.Ё. бир фарзандига 5 ой учун 11,4 млн. сўм, Т.А. икки фарзандига 11 ой учун 9,2 млн. сўм, И.И. бир фарзандига 5 ой учун 9,1 млн. сўм, И.М. икки фарзандига 7 ой учун 7,3 млн. сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаб келгани сабабли уларга МЖТКнинг 474-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
51
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
154
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
184
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
244
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
261
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
272