Қарздорга автомобиль миниш ярашмади

10:00 - 09.03.2021

7

Бюронинг Янгиқўрғон тумани бўлими давлат ижроси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тушунтиришлар самара бериб, ота ўз фарзанди учун вояга етгунига қадар ҳисобланган алиментни тўлиқ тўлаб берди.

Гап шундаки, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2005 йил 14 февралдаги ижро ҳужжатига асосан Музаффар Мавлоновдан Сабохон Мирзабоевага фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Янгиқўрғон тумани бўлими иш юритувига олинган.

Дастлаб қарздор алимент тўлашдан бўйин товлаб келди. Шу боис унинг автотранспорти қонуний тартибда хатланиб, онлайн аукционда сотилди ва 2020 йилнинг август ойида С.Мирзабоевага 19 млн. сўм топширилди.

Кеча яна қарздор отадан тўланмай қолган 50 млн. сўм пул ҳам ундирилди. Умумий ҳисобда 69 млн. сўм тўланди ва ижро ҳужжати тамомланди.