«Нега ҳеч кетмайсан?!»
16:28 - 09.03.2021
12
Чойнакда совуқ чой тутган хотинни эр тирсагидан тутиб силтади:
– Кет! Йўқол! Сен менинг тенгим эмассан!
Хотин ҳозир мушт тушишини тахминлаб бўш қўли билан юзини тўсди. Эр эса унинг гўзал эмаслиги, ота-онасини рози қилиш учун унга уйланиб катта хато қилгани, қалбида унга заррача муҳаббати йўқлигини айтиб нафрати ошарди. Хотиннинг ҳатто гап қайтармай туришидан баттар жазавага тушарди. Чойни симиргач, бўш чойнакни зарб билан хотинига отди, идиш аёлнинг юзига тегиб, сўнг ерга тушиб чил-чил синди.
– Шунчалар ғуруринг йўқми? Нега ҳеч кетмайсан?!
Хотин эса кетма-кет зарбадан мувозанатини йўқотди. Йиқиларкан, болалари ухлаб ётган хонанинг эшигини зичлаб ёпди: «Шовқиндан қўрқиб кетишмасин…».
Эр тинчиб хуррак ота бошлаганда аёл ҳовлида сув иситар, лойга беланган уст-бошни ювишга чоғланарди. Ахир эртага эрини шу аҳволда ишга кузатмайди-ку?! «Хотини кун бўйи уйда ўтирса, эрининг кийимини чайишга ярамабди дейишмайдими?!».
Аёл ҳақорат ва калтакдан хўрлангани, ота уйига кетишни эмас, катта бўлиб, овози дўриллаб қолган тўнғич ўғли юзидаги кўкариш сабабини сўраганида унга яна қандай ишонарли баҳона айтишни ўйларди…
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
10
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
6
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
21
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
80
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
192
«Болаларим менсиз қандай яшайди? Яхшиси…»
09:33 - 17.06.2022
202