Иш ҳақи барибир ундирилади

14:30 - 07.03.2021

16

Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бироқ тўлов маданияти айрим масъулиятсиз ишбилармонларга бегона.

Хусусан, фуқаролик ва иқтисодий судларнинг ижро варақалари бўйича «Munjal shefir» МЧЖдан 16 кишига 244 млн. 105 минг сўмиш ҳақи, солиқ органига 133 млн. 712 минг сўм солиқ қарзи, давлатга 6 млн. 740 минг сўм бож ва бошқа корхоналарга 37 млн. 475 минг сўм, жами 36 та ижро иши юзасидан 422 млн. 32 минг сўм ундириш ҳақидаги ҳужжатлар бюронинг Навоий шаҳар бўлимига келиб тушган ва давлат ижрочилари томонидан ишга киришилган. Ижро жараёнида жамият раҳбарлари бир неча марта огоҳлантирилган, банкдаги ҳисобрақамига электрон инкассо топшириғи юборилган. Бироқ қарз тўланмагач, давлат ижрочилари томонидан жамият балансида бўлган 257 та мулк (асосий воситалар, эҳтиёт қисмлар, ускуналар) хатланиб,электрон онлайнсавдода сотиш учун чиқарилган. Ушбу мулклар 2021 йил 9 февралда сотилиб, қарзларнинг ҳаммаси сотувдан тушган пул ҳисобидан қоплаб берилди.