Болакай онасининг бағрига учиб борди

11:30 - 06.03.2021

11

Ўзбекистон «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенцияга қўшилган бўлиб, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори М.Ходжаевнинг ташаббуси билан, Ўзбекистон ва Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан ўз онасидан олисда бўлган, 2014 йил 6 февраль куни туғилган Россия фуқароси Т.Кудратов 2021 йилнинг 27 февраль куни «Uzbekistan airways» АЖнинг Тошкент – Москва йўналишидаги рейси билан Россияга, яъни онасининг ёнига юборилиши ташкиллаштирилди.

Шу куни Москва шаҳридаги «Внуково» аэропортида «Uzbekistan airways» АЖнинг ваколатхонаси ходимлари Т.Кудратовни кутиб олиб, онаси Е.Сербага топширишди.