Сектор — эҳтиёжмандларга доим кўмакдош
17:30 - 05.03.2021
9
Нукус шаҳри 2-секторида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, профилактика чораларини кўриш, айниқса халқнинг бандлигини таъминлаш ва узлуксиз озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш борасида катта ишлар амалга оширилди.
Хусусан, шу кунга қадар 1556 оилага жами 1 млрд. 764 млн. 602 минг сўмлик ёрдам кўрсатилиб, ҳомийлар ёрдамида озиқ-овқат, дори-дармон, қорамол, қўй, товуқ, шунингдек, 23 оилага тикув машинаси берилган. Даромадидан айрилган хўжаликларда яшовчи 1866 кишининг меҳнатга лаёқатлилиги аниқланиб, 1829 нафарининг бандлиги таъминланган.
Албатта, ишсизлик муаммосини тўлиқ бартараф этиш мушкул. Шу боис имкониятдан келиб чиққан ҳолда 101 та оилага 323 млн. сўмлик ихчам иссиқхоналар қуришда ёрдам кўрсатилди. Натижада 100 дан ортиқ фуқаро ишли бўлди.
Шунингдек, 2-сектор ҳудудида 27 та хонадон, 4 та кўп қаватли уйнинг таъмирланишида, 3 та уйнинг янгидан қурилишида кўмак берилди. Аҳолининг электр, ичимлик суви, газ таъминотидаги муаммолари бартараф этилди. Чимбой гузари маҳалласи аҳлининг тиббий пунктга муҳтожлиги ҳисобга олиниб, фукаролар йиғини биноси таъмирланди ва бу ерда тиббий пункт ишга туширилди.
Атамакан маҳалласида яшовчи И.Ниетуллаевнинг оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож. Бу оилага янги уй қуриб берилди. Энг асосийси, у пойтахтимиздаги савдо марказларининг бирига ишга жойлаштирилди.
Алланияз қаҳрамон маҳалласида яшовчи, икки фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган Л.Аметовага ҳам уй қуриб берилди. Унга «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури асосида имтиёзли кредит ажратигач, у ўз бизнесини йўлга қўйди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
6
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
37
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
97
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
117
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
127
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
225