Улар кун бўйи прокурорлардан узоқлашмади
12:00 - 04.03.2021
41
Ёшлар давлат келажагини белгиловчи куч. Шу боис уларга катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Яқинда Тошкент шаҳар прокурори ташаббуси билан «Ёшлар ижод саройи»да пойтахт прокурорларига бириктирилган 2-секторда яшовчи ёшлар иштирокида «Прокурор ва ёшлар» фестивали ўтказилди.
Фестивалда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Абдурашид Джурабаев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Хуршид Билалов, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда 12 та туманнинг 2-секторида яшовчи 300 га яқин ёшлар қатнашди.
Фестиваль прокурорлар секторида ўтказилган таҳлиллар натижасидан келиб чиқиб, 10 та асосий йўналишда ташкил этилди. Ёшларнинг маданият ва санъатга қизиқишини ошириш, спортни оммалаштириш, китобхонлик, ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш, кредит ажратиш шулар жумласидандир.
Тадбир давомида, 36 киши ишга жойлаштирилди, 24 кишига касбга ўқитишга йўлланма берилди, 24 нафари «1+1» акцияси доирасида тадбиркорларга бириктирилди, 12 нафарига кредит ажратилиши тўғрисида сертификат берилди, 36 кишига китоблар тўплами, 36 нафарига спорт жиҳозлари, 36 кишига мусиқа жиҳозлари, «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 12 нафар фарзандига қимматбаҳо совғалар берилди.
Шунингдек, фестиваль давомида «Прокурорлар билан бир кун» акцияси ўтказилиб, унда 12 нафар ёш сардор 12 та туман прокурорига бириктирилди ҳамда кун давомида прокурорларнинг фаолияти билан таништирилди.
Фестиваль таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт билан ниҳоясига етди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
52
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
155
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
185
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
245
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
262
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
273