Нафси ўпқонлар — таълимни ортга тортар

12:10 - 02.03.2021

9

Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан мутахассислар жалб қилинган ҳолда туман халқ таълими бўлимида текшириш ўтказилди.

Аниқланишича, туман ХТБ мансабдорлари ваколатини суиистеъмол қилиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талабларига зид равишда бўлим ва мактаб ходимлари ҳамда ўқитувчиларига директор жамғармаси ҳисобидан ортиқча мукофот ва иш ҳақи тўланишига йўл қўйган. Аслида бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича сохта ҳужжатлар расмийлаштиришган. Шу тариқа жами 306 млн. 884 минг 390 сўмлик пулни талон-торож қилишган.

Бўлимнинг мансабдорларига суд ҳукмига кўра жазо тайинланди.