Пиротехника йўқ қилинди

13:00 - 01.03.2021

5

Бугунги кунда пиротехник буюмларни қонунга хилоф равишда Қашқадарёга олиб кириш, сотиш ҳолатлари, афсуски, учраб турибди. Шу боис ички ишлар, солиқ идоралари, божхона бошқармаси ва жамоатчилик вакилларидан иборат махсус гуруҳлар иштирокида пиротехник буюмларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

2021 йилнинг 10 февраль куни суднинг ижро варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан ана шундай тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мусодара қилган 29400 та пиротехник восита йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2009 йилдан буён пиротехник воситаларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва фойдаланиш тақиқланган. 2010 йил сентябрдан эса бундай фаолият учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилган.