Халқаро ҳуқуқий ёрдам
12:00 - 01.03.2021
55
ҚАЙ ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
Шиддат билан ўтаётган XXI аср турли хил ижтимоий муносабатларга бой бўлмоқда. Шу билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва давлат манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ кўплаб жиноятлар ҳам содир этилаяпти.
Ҳар бир жиноят ўша ҳудуддаги қонунчилик билан тартибга солинади. Жиноят бир давлатда содир этилиб, жиноят содир этган шахс бошқа давлатга қочиб кетиб яширинган тақдирда ёхуд чет эл фуқароси бошқа юртда жиноят содир этганда жазо муқаррарлиги қандай таъминланади?
Ўзбекистон дунёнинг турли мамлакатлари билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида кўп лаб шартномалар имзолаган. Улар орасида МДҲ давлатлари ўртасида 1993 йил 22 январь куни Минск шаҳрида имзоланган «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги конвенция алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжатни 12 та мамлакат имзолаган.
Халқаро-ҳуқуқий ёрдам – бир давлатнинг суд ва бошқа ваколатли органларининг бошқа бир давлатнинг шундай органларига фуқаролик, жиноий ва бошқа ишларни кўришда ёрдам кўрсатишидир. Конвенция унга аъзо давлатлар ваколатли органлари томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг бир қатор шаклларини кўзда тутади.
Конвенция доирасида ҳуқу қий ёрдам кўрсатиш фуқаролик ва оилавий ишлар ҳамда жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий муносабатларга бўлинади. Ҳуқуқий ёрдам доирасида муносабатлар конвенциянинг 5-моддаси билан тартибга солинган. Унга кўра конвенция талабларини бажариш учун ваколатли органлар ўзларининг марказий органлари орқали муносабатга киришади. Ўзбекистонда фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича Адлия вазирлиги, жиноят ишлари бўйича эса Бош прокуратура марказий орган сифатида белгиланган.
Конвенцияга асосан (6-модда) ваколатли органлар кўрсатадиган ҳуқуқий ёрдам ҳужжатларни тузиш ва жўнатиш, тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, ашё вий далилларни олиш ва жўнатиш, экспертиза ўтказиш, томонларни, учинчи шахсларни, гумонланувчиларни, айбланувчиларни, жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни сўроқ қилиш, жиноятда айбланувчи шахсларни қидириш, жиноий таъқиб қилиш, жиноятда айбланувчи шахс ларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш, фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича суд қарорларини, жиноий ишларнинг фуқаролик даъвоси қисми бўйича ҳукмларни, ижро ёзувларини тан олиш ва ижро этиш, ҳужжатларни топшириш йўли билан бир-бирларига ёрдам беришни ўз ичига олади.
Конвенцияда ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги топшириқнинг шакли ва тили ҳамда ҳужжатларни топшириш тартиби белгиланган (10-модда). Унга асосан суд топшириғи уни олувчи давлатнинг тилида ёки рус тилида ёзилиши ёки ушбу тилларга қилинган расмий таржима билан таъминланиши лозим.
Хорижий давлатнинг ҳудудида алоҳида процессуал ҳаракатларни амалга ошириш лозим бўлганда, ушбу ҳаракатлар ўша давлатнинг ваколатли органлари ёрдамида бажарилиши мумкин. Бунда ушбу ваколатли органларга мурожаат қилишнинг белгиланган процессуал талабларига риоя қилиш керак.
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш ушбу вазифани бажариш юклатилган махсус ваколатли давлат органларининг вазифаси бўлиб, уларга ушбу вазифаларни бажариш юзасидан махсус мажбурият юкланади. Чунки ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнини тўғри ташкиллаштириш давлатлар ва уни амалга оширувчи ваколатли органларнинг обрўсини ва салоҳиятини белгилайди.
Демак, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди, доим жазо муқаррарлиги таъминланади.
Бекзод ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд вилояти прокурорининг
катта ёрдамчиси
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193