Қидирувдаги машиналар топилди

11:03 - 01.03.2021

9

Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирув эълон қилинган «Nexia-3» русумли автомашина Андижон шаҳридан топилган. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан «Ризқ таъмир ривож» МЧЖдан 76 млн. 695 минг 557 сўм солиқ қарзини ундириш белгиланган.

МЧЖнинг масъул ходимлари автомашинани яширгани сабабли 2020 йил 12 декабрда автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган. МИБ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан мазкур автомашина 2021 йилнинг 13 январь куни Андижон шаҳрининг Тошкент кўчасидан топилди. Автомашина хатланиб, Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг жарима майдонига олиб кирилди.

Шунингдек, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 13.06.2019 йил 13 июндаги У.Ё.дан Р.Б.га 91 млн. сўм қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли «Nexia» автомашинасига нисбатан ҳам қидирув эълон қилинган. Ушбу транспорт бюронинг вилоят бошқармаси ходими томонидан ушланди.

Ҳозир юқоридаги транспортларни электрон онлайн-аукционда сотиш чораси кўрилмоқда.