Ўқитувчилар маошига ғазначилар ҳам шерик бўлди
15:30 - 27.02.2021
4
«Қишлоқ қурилиш банк» Сариосиё филиалининг омонатга хиёнат қилишга ўрганиб қолган филиал раҳбари ва бўлим бошлиғи ўқитувчиларнинг ойлик маошига ҳам кўз олайтиришган. Бу сафар мақсадга эришиш учун филиалнинг ғазна ишлари мудири Насиба Қосимова, ғазначилар Хадича Ҳусанова ва Зарина Каримовани жиноятларига шерик қилишади.
Сариосиё тумани халқ таълими бўлими ғазначиси 2019 йил декабрь ойига ҳисобланган иш ҳақини олиш учун 2020 йил январь ойида банк филиалига олтита чекни тақдим этади. Аслида Х.Ҳусанова ва З.Каримова чекларни расмийлаштириб, улар асосида ғазнадан чиқарилган 1 млрд. 311 млн. 563 минг сўмдан ортиқ пулни ХТБ ғазначисига беришлари лозим эди. Чекларда пул олингани тўғрисидаги имзолар бўлмаса-да, Х.Ҳусанова ва З.Каримова уларни Н.Қосимовага тақдим қилади. Н.Қосимова ҳам банк йўриқномасига зид равишда имзоланмаган чекларни қабул қилиб олади. «Туя кўрдингми, йўқ» қабилида қилинган бу ишлар ортидан И.Холмуродов ва Ш.Шукуров 1 млрд. 311 млн. 563 минг сўмдан ортиқ пулни ўзлаштириб олишади.
Шунингдек, Ш.Шукуров бошлиғининг топшириқларидан ташқари ўзи ҳам ноқонуний ишга қўл урган экан. У 2020 йилнинг январь ойида Ш.Соҳибовнинг ишончига кириб, банк орқали автомашина учун пул тўлаши мумкинлигини айтади ва ундан 7400 АҚШ доллари ва 11 млн. 915 минг сўм пулни олади. Ш.Соҳибовга эса автосалонга пул тўланганлиги ҳақидаги сохта квитанцияни тақдим қилади.
Олғир банкирларнинг қилмишлари жиноят ишлари бўйича Сариосиё тумани судида кўриб чиқилиб, уларга жазо тайинланди. Хусусан, И.Холмуротов 6 йилга, Ш.Шукуров эса 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Н.Қосимова, Х.Ҳусанова ва З.Каримовага ҳам қилмишларига яраша жазо тайинланди. Жабрланувчиларга етказилган зарар судланувчилар томонидан қопланиши белгиланди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
6
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
37
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
97
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
117
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
127
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
225