Иш ҳақини бермаслик оқибати

15:25 - 26.02.2021

69

Нукус тумани прокуратураси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шу жумладан меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, тадбиркор Р.Шукуруллаев прокуратурага тумандаги «ДСА Феруза» фермер хўжалиги мансабдорларидан норозилигини билдириб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат ўрганилганда фермер ҳўжалиги раҳбари Б.Алламуратов шартномани бажармагани ва бунинг оқибатида тадбиркор зарар кўраётгани аниқланди. Мурожаатда баён этилган ҳар бир ҳолатга эътибор қаратилиши натижасида тадбиркорнинг 57 млн. сўм пули фермер хўжалигидан ундириб берилди.

Фуқаро Қ.Худаёровнинг «Universal gas project» МЧЖдан иш ҳақини ундиришда ёрдам сўраган мурожаати ўрганиб чиқилди. Натижада унга 8 млн. 235 минг сўм иш ҳақи ундириб берилди.

Бундан ташқари, мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра фуқаро А.Аралбаевга қурилиш корхонасида ишлаган кунлари учун 2 млн. 200 минг сўм, С.Қурбанниязовага фермер хўжалигида ишлаган кунлари учун 350 млн. сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди.

Шунингдек, фуқаро Т.Раимбергеновнинг туман тўқай хўжалиги томонидан ойлик маоши ҳисоб-китоб қилинмаганидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўтказилган текширишда ҳолат тасдиқланиб, қонун талабини бузгани учун хўжалик мансабдорлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Туман прокуратураси томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши назоратга олинган.