Ёшлар учун тадбиркорлик соатлари

16:17 - 25.02.2021

6

Президентимиз 2020 йил 25 декабрь куни Ёшлар форумида ҳамда 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатида белгилаб берган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари ходимлари ёшлар билан учрашмоқда.

Хусусан, 20 февраль куни Тўрткўл туманига борилиб, 8, 15 ва 36-мактабларда ўқувчиларга яратилган шароитлар ва тадбиркорлик соатларининг ўқитилиши билан танишилди.

Бундан ташқари, туман ёшларини тадбиркорликка қизиқтириш мақсадида ўтказилаётган «Тадбиркорлик асослари» мавзусидаги бир ҳафталик семинар-тренинг якуни бўйича имтиёзли кредит олишни кафолатловчи сертификатлар топширилди.

Шундан сўнг туман ёшлари ва тадбиркорлари билан учрашув ташкил этилди. Унда 70 га яқин кишининг муаммоси тингланиб, шу жойнинг ўзида 9 та мурожаат ҳал қилинди ва 33 та мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.