Янги қонун моҳиятига бағишланди

15:24 - 25.02.2021

5

Бош прокуратурада 23 февраль куни Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев раҳбарлигида 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуннинг моҳияти, уни қўллаш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Божхона қўмитаси, Миллий гвардия ва бошқа идоралар ҳамда ушбу органларнинг вилоят, туман ва шаҳарлардаги тузилмалари масъул ходимлари қатнашди.

Баҳс-мунозара тарзида ўтган семинарда иштирокчиларга қонун талаблари, уни қўллаш масалалари батафсил тушунтирилди.

Иш жараёнида қонунни қўллаш юзасидан ягона амалиётни шакллантириш, тергов сифатини яхшилаш, ходимларнинг малакасини ошириб бориш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.