Ортиқча оворагарчиликка чек қўйилади

16:42 - 23.02.2021

6

2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»га мўлжалланган Давлат дастуридан

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда тиббий-ижтимоий хизматнинг мутлақо янги моделини шакллантириш чораларини кўради.