Ҳисоблаб кўрса, тўлов 21 миллион сўм…

16:01 - 23.02.2021

5

Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида бюронинг Наманган вилояти бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари керакли чора-тадбирларни кўриб келмоқда. Жумладан, алимент билан боғлиқ ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилаяпти.

МИБ Уйчи тумани бўлими алимент тўловчилар билан ўтказган суҳбатларда фуқаро масъулиятини ҳис этди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан Илҳомжон Исмоиловдан Зумрадхон Исмоиловага фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Фуқарога амалдаги тартиб тушунтирилганда, у фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши керак бўлган маблағни бирйўла тўлашга аҳд қилди.

Ҳисоб-китоб қилинганда, у 21 млн. сўм тўлаши лозимлиги ойдинлашди ҳамда ота бу пулни тўлиқ тўлаб берди.