Одам савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишдаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
09:30 - 19.02.2021
5
Жорий йилнинг 18 февраль куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикованинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси Ўрта Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида одам савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги Англашув Меморандуми доирасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида
2021-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини (“Йўл харитаси”) ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Мулоқот давомида А.Миттал ҳамда ваколатхонанинг янги тайинланган одам савдоси ва муҳожирлар ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рэда Сиргедиене одам савдоси соҳасида республикада амалга оширилаётган ишлар, хусусан прокуратура органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти билан қисқача таништирилди.
Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида янги туртки бўлишини таъкидладилар.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
5
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
36
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
96
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
116
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
126
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
224