Бобур ижоди прокурорлар учун ҳам фойдали

15:06 - 18.02.2021

11

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, адолат, ҳақиқат, ватанга муҳаббат туйғуларини илгари сурган. Шоҳ ва шоир амал қилган олижаноб ғоялар бугунги кун ҳуқуқ посбонлари учун ҳам бирдек қимматли.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан унинг бой меросини прокуратура органлари ходимлари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бош прокуратура бошқарма ходимлари, Академия профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этган тадбирни Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова очиб берди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, филология фанлари доктори, кўплаб дарсликлар муаллифи Боқижон Тўхлиев ҳамда бобуршунос олим, Ҳарбий-техник институти доценти, тарих фанлари номзоди Жумавой Раҳимов тадбир иштирокчиларига Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой ва серқирра ижодий мероси, ундаги ватанпарварлик ғоялари, инсонийлик фазилатлари ҳамда адолатлилик тамойиллари ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, Бобурнинг нафақат буюк шоир, балки буюк саркарда, давлат арбоби сифатидаги эзгу амаллари эътироф этилиб, ватанпарварлик, адолатпарварлик ҳислатлари унинг ижодий намуналари орқали эътироф этилди.