Сифатли тергов одиллик гаровидир

15:26 - 15.02.2021

38

Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялаш, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш – адолатни таъминлайдиган омиллардан. Қолаверса, тўлиқ ва холисона тергов жиноят содир этган шахсга адолатли жазо беришни таъминлаб, айби бўлмаган кишиларни жавобгарликдан озод ҳам этади.

Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига риоя қилинмоқда. Бу эса одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини мустаҳкамлаб, узоқ йиллар давомида шаклланган нотўғри қарашларни бартараф этаётир.

Прокуратура органларида тергов сифатини оширишга қаратилган ишлар ҳам давом этмоқда. Дастлабки суриштирув ва терговга оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси тўлиқ йўқламадан ўтказилиши, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, шунингдек янги қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашга жиддий эътибор қаратилиши бу борадаги энг муҳим қадамлар бўлди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва Бош прокурор топшириғи билан дастлабки терговни такомиллаштириш мақсадида суриштирув ва тергов органларининг фаолияти танқидий ўрганилди. Ўрганишлар натижасига кўра 2020 йилнинг 10 августида Ўзбекистон Рес публикаси Президентининг «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармон талабларидан келиб чиқиб, Бош прокурорнинг 2020 йил 28 сентябрдаги буйруғи билан прокуратура органлари тизимида 17 та прокурор-криминалист штати жорий қилинди. Мазкур лавозимларга тергов фаолиятида катта тажрибага эга бўлган салоҳиятли ходим- лар тайинланди.

Бундан ташқари, фармонга асосан тўртта қонун ва битта фармон лойиҳаси тайёрланди. Хусусан:

– «Ўзбекистон Республикаси- нинг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

– «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

– «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш бўйи ча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекис тон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

– терговга қадар текширув ўтказиш тартибини белгилаш юзасидан «Ўзбекистон Респуб ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари;

– «Тергов ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2020 йилда тергов фаолияти мунтазам таҳлил қилиб борилди. Бу эса тергов сифатини оширишга замин яратди. Жиноятчилик ва тергов масалалари бўйича қуйи прокуратураларга 57 та кўрсатма, 109 та топшириқ, 99 та йўналтирувчи хат, 194 та танбеҳ хати юборилди.

Қайд этилган масалалар мувофиқлаштирувчи кенгашларнинг 496 та, идоралараро комиссияларнинг 10 та йиғилишида муҳокама қилиниб, қуйи прокуратураларга 450 дан ортиқ ёрдам кўрсатилди. Кўрилган чоралар натижасида прокуратура органларида тергов қилинган ишларнинг судларда реабилитация асосларига кўра тугатилиши ва қўшимча процессуал ҳаракатларни ўтказиш учун ЖПКнинг 416 – 417-моддалари тартибида ажрим чиқариш ҳолатлари камайишига эришилди. Хусусан, 2020 йилда судлар томонидан оқлов ҳукми чиқарилиши 2019 йилга нисбатан 13 фоиз камайган. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича қўшимча процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳақида ажрим чиқарилиши қарийб 25 фоиз, шахсларни тергов даврида ноқонуний жиноий жавобгарликка тортиш эса анча (54 фоиз) камайишига эришилган. Прокуратура органлари терговидан норози бўлиб қилинган мурожаатлар қарийб 5 мингтага камайган.

Тергов сифатини белгилаб берувчи асосий йўналишлардан бири бўлган процессуал қарорлар қабул қилишга алоҳида аҳамият қаратилди. Ўтган йилларда тергови тўхтатилган жиноят ишлари хатловдан ўтказилиб, тергови тўхтатилган 20 мингдан ортиқ жиноят иши «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимига киритилди. Бунинг натижасида шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган ва узоқ йиллардан буён қолдиқ бўлиб келаётган 1500 дан ортиқ жиноят иши тугатилди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтганини автомат тарзда ҳисоблаш ва бу ҳақда суриштирувчи, терговчи ҳамда назоратга масъул шахсларни реал вақт режимида хабардор қилиш имконияти яратилди.

Юқорида қайд этилган фармон ижроси доирасида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Миллий гвардиянинг 2020 йил 2 ноябрдаги қўшма қарори билан «Жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Қўшма қарорга мувофиқ Бош прокуратуранинг дастурий модулига терговга қадар текширувни амалга оширувчи барча органлар уланиб, унинг синов версияси ишга туширилди. Шунингдек, 2021 йилнинг 1 июлидан жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни рўйхатга олишнинг қоғоз шаклидан воз кечилиши ҳамда улар фақатгина электрон тизим орқали рўйхатга олиниши белгиланди.

Жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, хусусан, қотиллик жинояти содир этилишининг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Бош прокуратура ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўртасида «Бир жиноят изидан» кўрсатувининг режаси тасдиқланди. Ушбу режага мувофиқ ҳамкорликда тайёрлаган туркум кўрсатувлар ҳар ойда намо йиш этиб келинмоқда. Терговчиларни видеокамера, диктофон, веб-камера ва бошқа замонавий криминалистик техникалар билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилди.

Мавжуд техникалар йўқламадан ўтказилиб, уларни таъминлаш чоралари кўрилди, жойларда прокурор-криминалистлар 79 та предметдан иборат «тергов чемодани» билан таъминланди.

Ҳудудий прокуратураларда махсус автомобиллар базасидаги кўчма криминалистик лабораториялар замонавий техникалар билан жиҳозланиб, шай ҳолатга келтирилди.

Терговчиларининг малакасини ошириш, уларга тергов амалиётини чуқур ўргатиш чораларини кўриш бўйича Бош прокуратура академияси билан ҳамкорликда электрон қўлланмалар тайёрланиб, жойларга юборилди.

Шу билан бирга 2020 йилда тергов соҳаси бўйича 500 дан ортиқ ходим ўқитилиб, малакаси оширилди. Бу каби чоралар тергов сифатини оширишга ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилади.

Алишер ИМОМНАЗАРОВ,
Бош прокуратура бошқарма
бошлиғи