Янги автомототранспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилмайди

16:54 - 12.02.2021

28

2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастуридан

Кенг жамоатчиликнинг таклифлари инобатга олиниб, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг асосий фаолияти фуқароларга кўмак беришга йўналтириш ҳамда коррупцияга имкон берадиган омилларни бартараф этиш чоралари кўриш учун:     автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш экстерриториаллик принципи асосида йўлга қўйилади. Янги автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилинади.

Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида фуқароларнинг “прописка”сидан қатъи назар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини беришни амалга оширилади.

Барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида ҳамда камида 20 та давлат хизматлари марказларида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар амалга оширилади. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорлардан имтиҳон
олиш жараёнини жамоатчилик, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кузатиш имкони яратилади.