15 йилдан бери яшайдими, демак, фуқаролик нақд!

16:06 - 11.02.2021

9

2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастуридан

2021 йил якунига қадар амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқилади, жумладан, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилиниб, тарқоқ ҳужжатлар тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг даражасини камайтириш учун ортиқча
нормалар қисқартирилади.

2021 йил 1 майдан бошлаб мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек, мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади.