Ёшлар — ҳарбий қисм меҳмони

15:36 - 11.02.2021

7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга доир бешта муҳим ташаббуси, Ўзбекистон ёшлари форумида ва парламентга мурожаатида, Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҳамда Ватан ҳимоячиларига йўллаган табригида белгилаб берган вазифалар ижроси доирасида Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, генерал-майор Шухрат Узаков Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Ҳарбий қисмда 200 дан ортиқ ёшлар ҳамда мактаб битирувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда Ш.Узаков давлатимиз томонидан ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрлик, яратилган шароитлар, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Учрашувда ёшлар 45 та масала бўйича билдирган мурожаатнинг 6 таси сектор раҳбарлари, давлат ташкилотларининг мутахассислари билан биргаликда шу ернинг ўзида ҳал этилди, қолганлари назоратга олинган ҳолда мутасаддиларга йўналтирилди. Жумладан, ёшларнинг истагига кўра ҳарбий қисмда стол тенниси, минифутбол, волейбол ва баскетбол бўйича мусобақалар ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди. Шунингдек, ёшлар жанговар қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш машғулотларига жалб этилди.

Тадбир якунида ёшларга Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз ҳақидаги бадиий китоблар туҳфа қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар ҳарбий қисмнинг кутубхонаси, спорт зали ва майдонларидан куннинг исталган вақтида фойдаланиш учун ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.  Ишлаш истагидаги ёшларга шу куни Ангрен эркин иқтисодий зонаси дирекциясида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида маълумоти ва мутахассислигига мос келадиган бўш иш ўринлари таклиф этилди