Солиқ қарзини ундириш чоралари кўрилмоқда

10:36 - 11.02.2021

8

Жумладан, МИБ Ромитан тумани бўлимига Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 1-қурилиш бошқармасидан 1 млрд. 123 млн. сўм солиқ қарзини унинг мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган. Қарздор қарзини белгиланган муддатда тўламагани сабабли давлат ижрочиси томонидан унинг «Howo» русумли юк машинаси ва кўчмас мулклари хатланди. «Howo» автомашинаси 406 млн. сўм, кўчмас мулк 1 млрд. 60 млн. сўмга баҳоланиб, «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилди.

Қоракўл туманида «Obodon momo» фермер хўжалиги 51,6 млн. сўм, «Dukonchilik Jumaboy» фермер хўжалиги 23,4 млн. сўм, «Bolta Jо‘ra 2018» фермер хўжалиги 32,1 млн. сўм, «Amirqul Imomxо‘jaqul» фермер хўжалиги 1,1 млн. сўм, «R.T. Qorako‘l» МЧЖ 88 млн. сўм солиқ қарзини тўлашни пайсалга солиб келаётган эди. Мажбурий ижро бюроси Қоракўл тумани бўлими солиқ қарзини ундириш мақсадида уларга тегишли мулкларни хатлади. Шундан сўнг улар қарзларини тўлиқ тўлашди.

Давлат ижрочиси огоҳлантирганига қарамасдан «Amirqul Imomxo‘jaqul» фермер хўжалиги раҳбари ижро ҳужжати талабларини бажармагани боис унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, яъни 2 230 000 сўм жарима тайинланди ва тўлиқ ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси Поп тумани бўлими томонидан январь  ойининг ўтган даврида  олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 824,2 млн. сўм солиқ қарзи ундирилди. Масалан, бўлимда «Рор golden graund industrial» хусусий корхонасидан Поп тумани ДСИга 133,5 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро варақаси бор эди. Ижро ҳаракатларидан сўнг қарз тўлиқ ундирилди.