Қарздор қарздан қутулмасдан қамалди

09:41 - 11.02.2021

5

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига кўра Ж.Б.га жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун 30 кун муддат берилган. Шунингдек, қонуннинг 421-моддасига асосан қарздорнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Ж.Б.дан 3 млн. сўм ундирилган. У турли баҳоналар билан қолган 41 млн. 600 минг сўм жаримани тўлашдан бир йилдан ортиқ вақт мобайнида бўйин товлаб келган. Шу сабабли бюронинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан Жиноят кодексининг 44-моддаси тартибида ундирилмай қолган жаримани жазонинг бошқа тури билан алмаштириш ҳақида жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига тақдимнома киритилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва ундирилмай қолган 41 млн. 600 минг сўм жарима жазоси 11 ой 20 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, қарздор Ж.Б. суд залида қамоққа олинди.

Шу сабабли мазкур ижро ҳужжати қонуннинг 37-моддаси 2-қисмига асосан тамомланди.