Талаба бемор парваришлаётган бўлса…

09:37 - 10.02.2021

10

2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастуридан

Академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб(агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади.

 Оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларгаҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади.

Талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади. Академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади. Илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколати 2021 йил
1 сентябрдан бошлаб
республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилади.