Президент Фарғонага жўнаб кетди

10:47 - 04.02.2021

7

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бундан олдин Фарғона вилоятига ўтган йили июнда келган эди.