Панада юрганларнинг пайи қирқилди

16:53 - 02.02.2021

4

Бугун мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг барчаси халқ манфаатини кўзлаб амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳам валюта сиёсатини либераллаштиришда муҳим аҳамият касб этди. Ўтган вақт мобайнида мамлакатимизда экспорт салоҳияти ошди, ишбилармонлик ва инвестиция муҳити яхшиланди. Энг муҳими, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини банклардан эркин харид қилиши ва сотиши кафолатланди. Масалан, айни вақтда Тошкент вилоятида 13 та тижорат банки ва уларнинг 77 та филиалида  2019 йилда фуқаролардан 157  млн. 631 минг АҚШ доллари сотиб олиниб, уларга 54  млн. 234 мингдоллар сотилган. 2020 йилда эса 188 млн. 300 минг доллар сотиб олиниб, қарийб 217 млн.доллар сотилган.

Аҳоли гавжум жойларда хорижий валюталарни айирбошлаш шохобчалари ишлаётгани, банкоматлар ўрнатилгани ҳам ноқонуний валюта савдосининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этди. Бу билан яширин иқтисодиёт тегирмонига сув қуйиб юрганларнинг пайи қирқилди.