Чекловга доир қарор бекор қилинди

15:45 - 01.02.2021

7

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун, Бош прокурорнинг 2017 йил 24 ноябрдаги «Мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги буйруғидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштирган.

Белгиланган жадвал асосида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари ҳар куни қабул қилинмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2020 йилда жами 19092 та мурожаат келиб тушган, уларнинг 17850 таси бюро органлари ходимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал қилинган. 8564 таси қаноатлантирилиб, 7540 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Мурожаатларни кўриб чиқишда 9286 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 100 та мурожаат ҳал қилиш учун бошқа муассасаларга юборилган.

Бошқармага келиб тушган 406 та мурожаат ҳал қилиш учун ҳудудий бўлимларга юборилган. 284 таси бошқа бошқарма ва бўлимларга ўтказилган.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддасига асосан 21 та мурожаат кўрмасдан қолдирилиб, 30-моддага асосан 285 та мурожаатни кўриб чиқиш тугатилган.

Бюро органларида ҳал қилинган 17850 та мурожаатдан 12321 таси алимент ундириш, 1464 таси қарзни ундириш, 906 таси зарарни ундириш, 209 таси қурилмани бузиш, 60 таси четга чиқиш ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш, 1668 таси энергия ва сув ресурсларини етказиб бериш ва истеъмолини назорат қилиш, қолганлари бошқа масалалар билан боғлиқ.

Бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабулхонасидан келиб тушган 8241 та мурожаатнинг 7692 таси кўриб чиқилиб, 5545 таси қаноатлантирилган. 1783 таси бўйича тушунтириш берилган, 14 та мурожаат қонуннинг 29-моддасига асосан кўрмасдан қолдирилган, 254 та мурожаат қонуннинг 30-моддасига асосан тугатилган.

2020 йили Бош прокуратуранинг ишонч телефонидан бюронинг вилоят бошқармасига 1910 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 1830 таси ҳал қилиниб, 706 таси қаноатлантирилган ва 1124 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Шу билан бирга фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни тўғри ташкил қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида бюронинг шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқларига тегишли кўрсатмалар бериб келинмоқда.