Энди болалар меҳрга тўйиб улғаяди

12:48 - 26.01.2021

8

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан ажрашган оилаларни тиклаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, МИБ Ҳазорасп тумани бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2020 йил 11 сентябрдаги ижро варақасига асосан Х.А.дан А.Ў.га икки фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлган. Давлат ижрочисининг ҳаракати билан ушбу оила яраштирилиб, бирга яшамоқда.

Шунингдек бўлим ходимлари томонидан И.М.дан С.М.га икки фарзанди учун алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжатига бўйича ҳам тарафлар ярашувига эришилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг буйруғига асосан Р.М.дан М.О.га бир нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати МИБ Ургут тумани бўлимига келиб тушган ва ишга киришилган. Бўлим ходимларининг тарғиботи натижасида ёш оила ярашди. Эндиликдан ушбу оилаларнинг фарзандлари бағри бутун бўлиб, меҳрга тўйиб улғаядилар.