Энг яхши прокурор Самарқанддами?

12:24 - 25.01.2021

21

Республика Ҳарбий прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 29 августдаги 131-буйруғи билан тасдиқланган «Прокуратура органлари ходимлари ўртасида касбий танлов ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом асосида Ҳарбий прокуратура органларида ўтказилган касбий танловнинг дастлабки босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жумладан, номинациялар бўйича ғолиблар ­­– «Йилнинг энг яхши прокурори» Самарқанд ҳарбий прокурори Одилжон Ўсаров, «Йилнинг энг яхши давлат айбловчиси» Фарғона ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Ойбек Шерматов, «Йилнинг энг яхши терговчиси» Республика Ҳарбий прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими АМИБ катта терговчиси – бўлим бошлиғининг ўринбосари Шерзод Мирзаев совғалар билан мукофотланди. Андижон ҳамда Навоий ҳарбий прокурорлари Дилмурод Ҳамроев ва Қаҳрамон Исроилов – «Йилнинг энг яхши прокурори», Республика Ҳарбий прокуратураси Судларда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими ҳарбий прокурори Камолиддин Рузметов – «Йилнинг энг яхши давлат айбловчиси», Тошкент ҳарбий прокуратураси катта терговчиси Шухрат Худойбердиев ва Андижон ҳарбий прокуратураси терговчиси Зоиржон Тохировлар «Йилнинг энг яхши терговчиси» номинацияси бўйича танлов совриндорлари деб топилди.