Пок виждонан, ҳалоллик ва юксак масъулият ҳар бир ходим учун зарур!

16:49 - 22.01.2021

7

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда марказий студиядан Республика ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари, жойлардаги студиялар орқали ҳудудий ҳарбий прокуратуралар шахсий таркиби онлайн тарзда иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, генерал-майор Шухрат Узаков раислигида ўтган йиғилишда ҳарбий прокуратура органларининг Қуролли кучларда қонунийликни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича ҳудудий ҳарбий прокурорлар ва масъул ходимларнинг ҳисоботлари эшитилди. Прокуратуранинг ҳар бир ходими белгиланган вазифалар ижросига виждонан, ҳалол ва юксак масъулият билан ёндашиши, халқ розилиги йўлида бор куч ва имкониятини тўлиқ сафарбар қилиши зарурлиги таъкидланди.

Президентимизнинг ўтган йил якунида Олий Мажлисга қилган мурожаати, Хавфсизлик кенгашининг Қуролли кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2020 йилги фаолияти ҳамда бу йилги устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишидаги маърузаси ҳамда Ватан ҳимоячиларига табригида белгиланган вазифаларни бажариш борасида қўшинлар қўмондонликлари билан ҳамкорликда қилинадиган ишлар юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳам белгилаб олинди.