Вазифалар — халқ фаровонлиги, ватан обрўсини кўтаришга қаратилган

12:27 - 21.01.2021

4

2020 йилнинг 29 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга тақдим этилган мурожаатнома суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ жараёнларда ҳам катта аҳамият касб этади. Давлат бошлиғининг мурожаатида баён этилган режалар халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш, ватанимизнинг обрўсини кўтаришга қаратилган.

Айни пайтда мурожаатнинг моҳиятини одамларга етказиш мақсадида қатор тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбир Бош прокуратурада ҳам бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура, Бош прокуратура академияси масъуллари, шу билан бирга видеоконференцалоқа орқали ҳудудий прокуратура органларининг ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда Тошкент кимё-технология институти декани муовини Феруз Уразов ва шу институт доценти Рустам Маматов маъруза қилиб, ушбу ҳужжатда қайд этилган масалалар, қилиниши лозим бўлган ишлар ва уларнинг самараси юзасидан тушунтириш беришди.

Йиғилишда мазкур тарихий ҳужжатда жамият ва давлат тараққиётининг энг муҳим йўналишлари белгилангани, ундаги вазифалар изчиллик билан амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида прокуратура ходимлари ҳам сўзга чиқиб, мурожаатнома ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.