Янги прокуратура экотуризм ривожига ҳам ҳисса қўшаётир

12:32 - 08.01.2021

15

Тошкент вилояти нафақат гўзал табиати ва унумдор ерлари, балки юксак иқтисодий салоҳияти, табиий ва инсоний ресурслари, ривожланган транспорт коммуникациялари билан ҳам мамлакатимиз тараққиётида ўзига хос ўрин тутади. Айниқса, географик ўрни қулай, табиий шароити хилма-хил бўлган ҳудудда экотурларга талаб юқори. Бу масканда бир вақтнинг ўзида тўрт фаслга гувоҳ бўлиш мумкин.

Афсуски, бу ерда кейинги йилларда қонунларни менсимаслик, табиий ресурслардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари кўпайди. Бу эса табиатга зарар етказиши аниқ. Шунинг учун ҳам 2020 йил 27 августда Ўзбекистон Респуб ликаси Президентининг «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳужжат вилоятда қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда туризмни ривожлантириш учун муҳим омил бўлди. Шунингдек, фар монда Тошкент ви лояти табиатини муҳофаза қилиш, ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳо латини яхшилаш ҳамда экотуризмни ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижросини самарали назорат қилиш ҳамда ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ноқонуний объектлар қурилишининг олдини олиш мақсадида ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилиши белгиланган эди. Ушбу ҳужжатнинг ижросини таъминлаш учун 14 октябрда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг «Тошкент вилояти прокуратураси ташкилий-штат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинган. Унга асосан Тошкент вилояти прокуратураси тузилмасида 10 та бошқарув ходимлари штат бирлигидан иборат Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди.

Ихтисослаштирилган прокуратура нафақат ер билан боғлиқ қонунчиликни, балки ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилади. Шунингдек, атмосферанинг табиий таркибини сақлаш, атмосферага кимёвий, биологик ва бошқа таъсир кўрсатилишининг олдини олишга оид қонунчилик ижроси устидан ҳам назорат олиб боради. Шу билан бирга, вилоятнинг экотуризм соҳасидаги салоҳияти ва замонавий экотуристик инфратузилмаларни жадал ривожлантириш, туристлар учун қулай шароит яратиш, экотуристлар оқимини кўпайтириш, экотуризм йўналишидаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид қонунлар ижросини таъминлайди. Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилганига қарийб 3 ой бўлди. Бугунги кунда ҳудудда қонунбузилишларга бирин-кетин барҳам берилиб, ушбу масканнинг бой ва бетакрор табиатини асраш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Камолиддин АСҚАРОВ,
«Huquq»