Қорақалпоғистон прокурорларидан аҳоли розими?
14:08 - 07.01.2021
7
Бугунги кунда прокуратура органлари инсон ва унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи, ҳуқуқ ва эркинликларни таъминловчи органга айланди. Бунинг натижасида кўп миллатли халқимизнинг прокуратура органларига ишончи мустаҳкамланди.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 2020 йилнинг 11 ойи давомида республикада 1184 та текшириш ўтказилиб, уларнинг натижаси бўйича 2183 та ҳужжатга нисбатан протест, 656 та тақдимнома киритилди. Прокурорларнинг қарор ва тақдимномаларига асосан 1750 киши интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, 106 та ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Натижада 6324 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Ўрганишлар натижасида оғир шароитда яшаётган 1385 нафар хотин-қизнинг рўйхати тузилиб, шундан 638 нафарига моддий, 351 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди. Ёрдамга муҳтож 650 нафар аёлнинг бандлиги таъминланиб, 300 дан зиёд ногирон хотин-қизнинг муҳтожлик даражаси аниқланди.
Прокурорларнинг саъй-ҳаракати билан хотин-қизлар ҳаётидаги айрим муаммолар ўз ечимини топмоқда. Масалан, Нукус тумани прокурорининг ёрдами билан Бақаншақли овулида яшовчи З.Бекмановага ҳашар йўли билан янги уй қуриб берилди. Аёл ва унинг оиласи бу ғамхўрликдан миннатдор. Тўрткўл туманидаги Ўзбекистон овулда яшовчи иккинчи гуруҳ ногиронига ҳам шундай ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, Тахтакўпир туманида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган Д.Абибуллаев ва Г.Муратовага туман прокурорининг ёрдами билан сартарошхона ва гўзаллик салони ташкил этиш учун ер ажратилди. Энди шу инсонларнинг муқим даромади бор, оилалари моддий қийинчиликка тушмайди. Хулоса шуки, 2020 йил барча учун оғир йил бўлди. Халқимизнинг аҳиллиги туфайли ана шу синовларни енгиб ўтмоқдамиз. Янги йилда ўтган йилдаги аччиқ сабоқлардан хулоса чиқарсак, халқимиз ҳаёти янада яхшиланаверади.
Сенатнинг янги биноси қурилиши кўздан кечирилди
17:33 - Бугун
2
Етимларни бағрига олган айрим оилалар камбағал экан…
16:47 - Бугун
1
Фермер прокурорга нимадан норозилигини билдирди
12:27 - Бугун
12
Шавкат Мирзиёев: Армия фақат қурол ва аслаҳа билан эмас, она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир
09:24 - Бугун
1
Машинасозлик саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
09:21 - 14.01.2021
13
Қуролли Кучларни ривожлантириш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинди, янги вазифалар белгиланди
09:32 - 13.01.2021
8