Олмоқнинг бермоғи бор…
10:53 - 06.01.2021
9
Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, олган қарзини ўз вақтида қайтармаётган тадбиркорлар ҳам учраб турибди.
Хусусан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 1 декабрдаги «Timur sayf agro» ва қўшимча жавобгар «Shaxriyor agroexport» МЧЖлардан «Xalq banki»га 1 млрд. 119 млн. сўм қарзи ҳамда давлатга 22 млн. 386 минг сўм бож ундириш тўғрисидаги ижро иши 4 декабрда бюронинг Навбаҳор тумани бўлимига келиб тушди.
Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, нусхаси тарафларга юборилди. Жамият гаров сифатида қўйган мулк сотиш учун хатланди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 18 декабрь куни банкка 1 млрд. 119 млн. сўм қарзи, давлатга эса 22 млн. 386 минг сўм бож тўлиқ ундирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2020 йил 18 ноябрдаги С.Умриузоқовадан Г.Эшдавлатовага бугунги кунда амалда бўлган 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини ҳисобга олган ҳолда 9000 доллар ундириш тўғрисидаги ижро иши 16 декабрда бюронинг Навоий шаҳар бўлимига келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ишга киришилган.Ижро ҳаракатлари давомида С.Умриузоқовага қарзини тўлаш учун ихтиёрий муддат берилди, бироқ у қарзини тўламади. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 21 декабрь куни қарздордан Г.Эшдавлатовага 9000 доллар ундириб берилди ва ижро иши «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193