Мансабдорларнинг ортидан югуриб сарсон бўлди
16:55 - 05.01.2021
10
Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк тумани бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2019 йил 6 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан «Элит зиё нур» масъулияти чекланган жамиятидан «Ипотека банк»нинг Қўқон филиалига 253 млн. 358 минг сўм қарзини ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида МЧЖнинг банкдаги ҳисобрақамида пул йўқлиги ва жамият номига расмийлаштирилган кўчмас мулк ҳам мавжуд эмаслиги аниқланган.
Судга киритилган тақдимнома асосида ундирув жамият банкдан кредит олишда гаров сифатида кўрсатган фуқаро Ш.Юсуповга тегишли, туман марказида жойлашган 509,7 м2 ер участкасига эга маиший хизмат кўрсатиш шохобчасига қаратилган.
Мулкини гаровга қўйган Ш.Юсупов қарздор «Элит зиё нур» МЧЖ мансабдорларининг ортидан югуриб сарсон бўлди, аслида гаров шартномасини расмийлаштириш вақтида етти ўлчаб бир кесмоқ лозим эди. Мажбурий ижро ҳаракатлари гаровга қўйилган бино-иншоотлар «Е-ijro auksion» электрон савдо майдонида 375 млн. сўмга сотилиб, ижро ҳужжати талаби тўлиқ бажарилди, тушган маблағнинг ортиқча қисми эса Ш.Юсуповга қайтарилди.
Сенатнинг янги биноси қурилиши кўздан кечирилди
17:33 - Бугун
2
Етимларни бағрига олган айрим оилалар камбағал экан…
16:47 - Бугун
1
Фермер прокурорга нимадан норозилигини билдирди
12:27 - Бугун
12
Шавкат Мирзиёев: Армия фақат қурол ва аслаҳа билан эмас, она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир
09:24 - Бугун
1
Машинасозлик саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
09:21 - 14.01.2021
13
Қуролли Кучларни ривожлантириш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинди, янги вазифалар белгиланди
09:32 - 13.01.2021
8