Фақат мол боқаман деганди, аммо…
10:36 - 05.01.2021
1602
Фаррух (исмлар ўзгартирилган) ҳаракатлари қонунга зид эканини, бир куни миси чиқса, қилмишига яраша жавоб беришини яхши биларди. Шундай бўлса-да, эгри йўлдан қайтмади.
Қариндошининг ҳали қурилиши тугалланмаган, ҳеч ким яшамаётган уйини «мол боқаман, вақтинча фойдаланиб турай» деб сўради. Қариндоши ҳам йўқ демади, «томорқамдан хабардор бўлиб турасан» деб тайинлади.
Фаррух ҳовлида мол боқмади. Жувоз сотиб олиб, уйнинг айвонига ўрнатди. Ҳайрон бўлган қариндошини «ҳаммаси қонуний бўлади» деб хотиржам қилди. Аслида эса ҳеч қандай ҳужжатсиз иш бошлади. Қўни-қўшнилардан олган чигитидан мой ишлаб чиқара бошлади.
Фаррухнинг қонунни четлаб ўтмоқчи бўлгани департамент ходимларининг назаридан четда қолмади. Ундан 6 500 000 сўмлик жувоз, 30 литр мой, 40 кг кунжара, 150 кг чигит, жами қиймати 7 137 400 сўмлик мулк ашёвий далил сифатида холислар иштирокида олиб қўйилди. Суд ҳукми билан Фаррухга иш ҳақининг 25 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йилу 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193