Энди бу пуллар “Темир дафтар”дагилар учун!
12:49 - 04.01.2021
11
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан 15 декабрга қадар 183 млрд. 338 млн. сўмдан ортиқ қарзлар ундирилиши таъминланди. Шундан 91 млрд. 607 млн. 900 минг сўми давлатга ундирилган. Бунинг 84 млрд. 745 млн. 400 минг сўми солиқ қарзи, 41 млн 800 минг сўми жиноий, 2 млрд. 577 млн. сўми маъмурий жарима, 938 млн. 300 минг сўми жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, 2 млрд. 935 млн. сўми давлат божи ва бошқа тўловлардир.
«Гулистон деҳқон бозори» ва бошқа жойлардаги савдо ярмаркалари орқали мулкни давлат ҳисобига ўтказиш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 370 млн. 200 минг сўмлик мулклар сотилиб, давлат даромадига ўтказилди. Шунингдек, банкларга 42 млрд. 744 млн. сўм кредит қарзи ундирилди.
Бундан ташқари, бошқарма ходимлари 461 млн. 900 минг сўмлик коммунал қарз ва 48 млрд. 524 млн. сўмлик бошқа қарзларни ундиришди. Энди бу пуллар давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан алоҳида ғазначилик ҳисобрақами билан пропорционал тартибда тенг равишда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллашга йўналтирилади.
Сенатнинг янги биноси қурилиши кўздан кечирилди
17:33 - Бугун
3
Етимларни бағрига олган айрим оилалар камбағал экан…
16:47 - Бугун
1
Фермер прокурорга нимадан норозилигини билдирди
12:27 - Бугун
13
Шавкат Мирзиёев: Армия фақат қурол ва аслаҳа билан эмас, она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир
09:24 - Бугун
1
Машинасозлик саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
09:21 - 14.01.2021
13
Қуролли Кучларни ривожлантириш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинди, янги вазифалар белгиланди
09:32 - 13.01.2021
8