Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
12:12 - 31.12.2020
5
30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўзбекистон Президенти ва Элбоши кириб келаётган Янги йил муносабати билан самимий табриклар алмашиб, бир-бирларига ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дўст халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Глобал хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган, жаҳон иқтисодиётида мураккаб вазият юзага келган бир шароитда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари барқарор ривожланишда давом этгани, сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойигани катта мамнуният билан қайд этилди.
Пандемияга қарши курашишда ўзаро ёрдам кўрсатилди. Фаол икки томонлама мулоқотлар, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма кооперация лойиҳалари давом этди, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайди.
Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди. Келгуси йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш муҳим экани таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти ва Элбошининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек ишончли ва дўстона руҳда ўтди.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
68
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
96
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
130
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
195
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
296
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
331