“Ов” ўхшамади
13:04 - 31.12.2020
10
Жиноят ёш, миллат, жой танламагани сингари соҳа ҳам танламайди. Коррупция ҳақида гап кетганда бу яққол кўзга ташланади.
Лазиз Қиличев Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, хизмат мавқеидан ғараз нияти учун фойдаланди. У маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш, қонунда белгиланган тартибда мансабдор ва фуқароларни жаримага тортиш ваколатига эга. Лазиз Қиличев тамагирлик қилиш учун айнан шу ваколатидан фойдаланди. Жўйизар каналидан қонунга хилоф тарзда балиқ овлаётган Дилшод Зарипов ҳақидаги маълумотни эшитгач, фурсатни бой бермай унинг олдига етиб борди.
Ўртоқлари билан балиқ овига борган Дилшод Зарипов қилаётган иши қонунга хилофлигини билмагани учун ҳам бепарво эди. Ўзини экология идораси ходими деб таништирган киши бу қилмиши қонун билан жазоланадиган бўлса 5 миллион сўм жарима тўлашини айтди.
«Ҳужжатларни расмийлаштириб, баёнларни тайёрлаймиз» деб қонунбузарларни тартибга чақирган Лазиз Қиличев эртаси куни Экология ва табиатни муҳофаза қилиш идорасида балиқ овчиларини кўриб қолди.
– Менинг олдимга биттанг кир, – деди.
– Акажон, биз билмабмиз. Бир ёрдам қилинг энди.
– Ёрдам. Ҳозир… Демак, 2 миллион сўм бўлади, – деди жаримани чамалаб чиққан Л.Қиличев. – Сиз менга 1 миллион 500 минг сўм бериб кетаверинг. Бошқасига ишингиз бўлмасин. Керак бўлса ҳужжатларни йўқ қилиб юбораман…
Ия, буёғи қандоқ бўлди? Келишилгандек айтилган пул келди, бироқ Лазиз Қиличев домга тушган қушдек қонун қармоғига илинди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
7
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
38
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
98
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
118
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
128
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
226