10 қути пиротехника портламайдиган бўлди
12:51 - 31.12.2020
6
Бугунги кунда уч-тўрт сўм пул топиш учун қонунни бузишдан ҳам тап тортмайдиган одамлар тоифаси пайдо бўлган. Гап охир-оқибатда аҳоли, айниқса болаларнинг соғлиғига зиён етказиши мумкин бўлган пиротехника савдоси ҳақида кетмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда 15 декабрь куни тадбир ўтказди. Унда Фарғона туманида яшовчи Ф.С., Д.Қ, А.С. ва У.О. жиноий тил бириктириб, Хитойда ишлаб чиқарилган «Британик» номли пиротехниканинг ҳар қутисини 240 АҚШ долларидан ҳисоблаб, ўн қути пиротехникани Новкент қишлоғида махсус харидорга 2400 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди ва пиротехникалар ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозир ушбу ҳолат бўйича департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Ф.С., Д.Қ, А.С. ва У.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193