“Кўки”дан бўлса, алшмаштириб бераман!”
10:55 - 29.12.2020
11
Ҳалоллик ҳар қандай ишнинг муваффақиятини таъминлайди. Аммо орамизда қонунларга чап бериб, кўча-кўйда хорижий валютани алмаштиришни касб қилиб олганлар ҳамон учрамоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилаётган тадбирларда ана шундай қонунбузилишларни содир этаётган кимсаларнинг фаолиятига чек қўйилмоқда.
Шундайлардан бири Санъат Абриев (исм-фамилияси ўзгартирилган)дир. У қонунга зид равишда валютафурушлик билан шуғулланиб келган.
2020 йилнинг 3 март куни соат 13:30 ларда фуқаро Б.Нарзиевга ҳар бир АҚШ долларини 9550 сўмдан баҳолаб, 10 минг долларни 95 млн. 550 минг сўмга сотишга келишади. Нурота тумани Амир Темур кўчасида ушбу олди-сотдини амалга ошираётган вақтида департаментнинг Нурота тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ўтказган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.
Судда сўроқ қилинган С.Абриев айбига тўлиқ иқрор бўлган ҳолда кўрсатув берди. Унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193