Калаванинг учи аёлда экан
10:23 - 29.12.2020
10
Таркибида наркотик моддалар бўлган ҳамда психотроп дорилар савдосига чек қўйиш тадбирида қўқонлик 30 яшар Ж.М. ушланади. Унинг «Нексия» автомашинасининг олд ўриндиқлари орасидан таркибида наркотик модда бўлган 9 та «Трамадол» ва 2 та «Тропикамид» дориси олинади. Суриштирувда Ж.М. ушбу дориларни ярим йилча аввал «Акфа» эшик-ром ясашга буюртма берганида танишган М.У.дан олиб туришини айтади.
Унинг аризасига асосан ўтказилган тадбирда 34 ёшга кирган, илгари судланган М.У. бировнинг автомашинасида Ж.М.га 50 та «Трамадол» дорисини 250 минг сўмга сотиб, 20 тасини бериб, қолган 30 тасини кейин берадиган бўлиб автомашинадан тушганида ушланади. Унинг ёнидан «Тропикмид» ва «Прегабалин» дориси, 17 дона «Трамадол», 4 та «Lyrica» номли капсула, 827 минг сўм пул ва 5 АҚШ доллари олинади.
М.У.нинг Данғара шаҳридаги ошхона офиси кўздан кечирилиб, сигарет қутисида наша, елим идишда «Тропикамид» дориси, темир сейфидан 280 та «Трамадол», 8 дона «Regaren», 20 та «Lyriсa» дориси ашёвий далил тариқасида олинган. У бу дориларни ўзи истеъмол қилишини, Ж.М.га сотганини тан олиб, уларни бир таниш аёлдан олиб туришини айтди.
Тадбир давом эттирилди. 40 ёшга кирган, илгари судланган, 3 йил синов муддатини ўтаётган 2-гуруҳ ногирони З.М.нинг Қўқондаги уйи холислар иштирокида кўздан кечирилиб, 160 та «Трамадол», 26 дона «Regaren», 7 та «Lyriсa», 65 дона «Arab Viagra» дориси сотиш мақсадида сақлаб келинаётгани аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.
Кишини гиёҳвандлик дардига мубтало қилувчи дориларни пинҳона сотиш билан шуғулланган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Айбига иқрор бўлган Ж.М.га 3 йил озодликни чеклаш, такроран жиноятга қўл урган М.У.га 6 йил, З.М.га 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бундан ташқари, жазони ўташ давомида Ж.М. ва М.У.га гиёҳвандликдан мажбурий тарзда даволаниш чораси қўлланадиган бўлди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
53
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
156
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
186
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
246
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
263
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
274