Банкир мижозларининг чўнтагига қўл солди

15:00 - 23.12.2020

2

Р.И. «Агробанк»нинг Миришкор филиали етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келарди. Ўзимхон, кўланкам майдон қабилида иш тутган банкир мижозларнинг чўнтагига қўл суқишга ўтди. Ўзига банк хизмати кўрсатиш учун бириктирилган «Ў.» фермер хўжалигининг 13 млн. 705 минг сўм, «И.Н.» фермер хўжалигининг 12 млн. 575 минг сўм, «С.М.» фермер хўжалигининг 8 млн. 790 минг сўм ва «Б.А.» фермер хўжалигининг 18 млн. 90 000 сўм пулини хўжалик юритувчи турли субъектларга ўтказиб, ўзлаштириб юборди. Бу ҳолатлар департаментнинг Миришкор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда аниқланди. Суд ҳукми билан банкирга қилмишига яраша жазо тайинланди.