Ўрмончи 110 та дарахтни қулатди
15:29 - 23.12.2020
6
Халқимизда «Бирни кессанг, ўнни эк» деган нақл бор. Шаҳрихонлик Абдуллажон Бобоқулов учун бу нақлнинг аҳамияти йўқ шекилли. Акс ҳолда у ўз тасарруфида бўлмаган 145 гектар ўрмондаги ҳар бир дов-дарахтни асраб-авайлаган бўлур эди.
Андижон вилояти давлат ўрмон хўжалигининг Бўстон участкасида ўрмончи этиб тайинланган бу шахс 5 ойдан сўнг дарахт кесишни бошлаб юборди. Унинг раҳбарлари бу ишни вақтида пайқамади. Ўрмончи икки-уч ой ичида 110 та дарахтни қулатди. Уларни номаълум одамларга сал-кам 80 миллион сўмга сотиб юборди. Албатта, у дарахтларни кесиб сотиш билан чекланмади – кесилган дарахт атрофидаги бошқа ниҳолларни ҳам шикастлади, бу билан атроф-муҳитга 164 млн. 617 минг сўмлик зиён етказди. Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани суди мазкур туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси биносида ушбу масалани кўриб чиқди. Жиноят кодексига кўра айбли деб топилган Абдуллажон Бобоқулов 1 йил муддатга моддий мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Унинг озодлиги ҳам 1 йилу 6 ойга чекланди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193