Сувни исроф қилганлар жавоб беради

17:18 - 22.12.2020

3

Қашқадарё вилояти сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базаси талабга жавоб бермаслиги ўрганишлардан аён бўлди. Балансдаги 85 та экскаватордан 20 таси (23,5 фоизи), 30 та бульдозердан 9 таси (30 фоизи) носоз. Сувдан тежаб, тўғри фойдаланиш масаласи ҳам оқсамоқда. Прокуратура органлари томонидан сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси бўйича ўтказилган 19 та текшириш ва мониторингда 180 та прокурор назорати ҳужжати қўлланган, Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан ваколатли идораларга 11 та тақдимнома киритилган, 24 киши интизомий, 37 киши маъмурий жавобгарликка тортилган. 8 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, бугунги кунда 7 таси бўйича тергов давом этмоқда.